"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фабиньо ҳужумчи Садио Маненинг жамоани тарк этгани ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, сенегаллик футболчи "мерсисайдликлар" клуби билан шартномаси тугашидан бир йил аввал "Бавария" клубига 50 миллион еврога эвазига кўчиб ўтди.
"Маненинг кетиши - катта йўқотиш. У бизнинг энг яхши футболчиларимиздан бири эди, лекин биз буни ўзгартиришимиз мумкин. Биз унинг кетгани қабул қилишимиз керак. Энди бошқа ўйинчилар катта саҳнага чиқишлари керак", - деди The Athletic билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Мане АПЛда 16 та гол урди.