Кириш Регистрация

"Барселона" Кундени қўлдан чиқариб юборадиганга ўхшайди

Баҳо:
+ | -

"Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунденинг трансфери тобора қийинлашиб бормоқда, дея хабар беради Catalunya Radio.

Манбага кўра, 23 ёшли франциялик футболчи Лондоннинг “Челси” клубига ўтишга яқин турибди. Аввалроқ, футболчининг ўзи "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави билан суҳбатлашганига қарамай, фаолиятини Англияда давом эттиришни афзал кўриши хабар қилинганди.

Кунде ўтган мавсумда “Севилья” сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали Франция терма жамоаси футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг испан клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Киритилди: 17:52, 18.07.2022.
Ўқилди: 6108 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.