Испаниянинг "Сельта" клуби 18 июль куни расмий сайтида клуб футболчи Санти Минанинг машғулот ўтказишига "рухсат беришга мажбур бўлгани" ҳақида баёнот берди.
Мина 2017 йилнинг ёзида аёлни зўрлагани учун баҳорда тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
У апелляция шикояти берди, агар шикоят юқори суд томонидан қаноатлантирилмаса, ҳукм кучга киради.
"Сельта" ҳукмдан кейин 26 ёшли ҳужумчини жамоа машғулотларидан четлатганди.