Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Бускетс: "Левандовски катта иштиёқ билан келди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ҳужумчи Роберт Левандовскининг трансфери ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Матбуот даражасида бу мавсум трансфери бўлиши мумкин. Лекин бу рақобат даражасида ҳеч нарсани англатмайди. Мавсум кўрсатади. Бугун эрталаб мен у билан биринчи марта гаплаша олдим. У катта иштиёқ билан келади. Биз унга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Кўплаб ўйинчилар келишди. Жаҳон даражасидаги футболчилар келаётганидан жуда хурсандмиз. Улар ўтган йили ҳаракат қилган таркибимизни яхшиламоқда. Футбол голлардан иборат ва умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади. Биз ҳаммамиз рақобатлашишни ва чемпионликни қўлга киритишни хоҳлаймиз", - дея Бускетснинг сўзларини келтиради Marca.

16 июль куни "Барселона" "Бавария" билан Левандовскини сотиб олиш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Ҳужумчи каталонияликлар билан шартномани яна бир йилга узайтириш имконияти билан 2025 йилга қадар имзолайди.

"Бавария"да 8 мавсум давомида Левандовски 375 ўйинда 344 гол урди ва 72 голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 05:37, 19.07.2022.
Ўқилди: 1403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.