"Тоттенхэм"га янги келган Жед Спенс Антонио Конте жамоаси билан шартнома имзолаганидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, "Мидлсбро"нинг англиялик ҳимоячиси "шпорлар"га 15 миллион еврога тушганди.
“Менинг орзум амалга ошди. “Тоттенхэм”дек буюк клуб сафида Англия Премьер-лигасида ўйнаш менинг орзум бўлган. Бу ақлга сиғмайди. Мен бу ерда эканлигимдан миннатдорман ва менга берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланиш ниятидаман», - деди Спенс «Тоттенхэм» расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, Спенс ўтган мавсумни "Ноттингем Форест"да ижарада ўтказган.