Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-0 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

"Навбаҳор" ўз сафига Қирғизистон терма жамоаси аъзосини қўшиб олди (фото)

Баҳо:
+1 | -

"Ёзги трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланиб, ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган жамоамиз таркибига қирғизистонлик тажрибали ҳужумчи Мирлан Мурзаев қўшилди.

Мурзаев 1990 йил, 29 мартда Қирғизистоннинг Боткент вилояти, Сулюкта шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида Қирғиз Республикасининг “Мурас - Спорт” (Бишкек, 2006 йил), “Дордой” (Бишкек, 2007-2010, 2012-2013, 2014-2015, 2019-2021 йиллар), “Кара-Балта” (Кара-Балта, 2018 йил), Россиянинг “Локомотив” (Москва, 2010 йил), Туркиянинг “Денизлиспор” (Денизли, 2014 йил), “Афжет Афьонспор” (2015-2016 йиллар), “Ушакспор” (2016-2017 йиллар), “Серик Беледиеспор” (2017-2018 йиллар), “Сомаспор” (2018-2019 йиллар), Исроилнинг “Хапоэль” (Петах-Тиква, 2011-2012 йиллар), Кипрнинг “Доган Турк Бирлиги” (2019 йил), Ҳиндистоннинг “Ченнайин” (Ченнайи, 2021 йил) жамоаларида ўйнаган.

Мирлан Мурзаев жорий мавсумнинг 1-даврасида Қирғиз Республикасининг “Олға” (Бишкек) жамоасида тўп тепган.

Тажрибали ҳужумчи Қирғизистон ёшлар (2009 йил), Қирғизистон олимпия (2010 йил) терма жамоаларида ўйнаган.

Мурзаев 2009 йилдан буён Қирғизистон миллий терма жамоасига номзод футболчи саналади ва шу кунгача ўз юрти миллий терма жамоаси таркибида 55 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та голга муаллифлик қилган.

Жумладан, шу йилнинг март ойида Наманганда бўлиб ўтган Navruz Cup – 2022 турнирида миллий терма жамоамиз дарвозасига ҳам гол уришга муваффақ бўлган (ўша ўйинда терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган).

"Биз Мирлан Мурзаевга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз." - дейилади "Навбаҳор"нинг расмий баёнотида.

Манба: Навбаҳор матбуот хизмати
Киритилди: 16:03, 19.07.2022.
Ўқилди: 2792 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.