"Бавария" спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич "Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг мюнхенликлар жамоасига ўтиши ҳақида фикр билдирди.
“Мен де Лигт энди “Бавария”да ўйнашидан жуда хурсандман. Биз Маттейсни 3 йил олдин Мюнхенга таклиф қилмоқчи эдик, ўшанда унинг ҳимоячи сифатидаги фазилатларига амин бўлган эдик, бугун эса янада амин бўлдик. Ўзининг профессионаллиги, кубокларга очлиги ва ажойиб характери туфайли Маттейс бизнинг жамоамизга ва амбицияларимизга мос келади.
У "Бавария" учун майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам муҳим рол ўйнайди. Ёшлигида у аллақачон "Аякс" этакчиси бўлган ва 22 ёшида ҳам у юқори даражада ривожлана олади", - дея Салиҳамиджичнинг сўзларини келтиради Мюнхен клуби матбуот хизмати.