"Байер" ярим ҳимоячиси Мусса Диаби келажаги билан боғлиқ масалага ойдинлик киритди.
“Мен кейинги мавсумда “Байер”да қолишга қарор қилдим”, дейди футболчи RP Online нашрига.
Аввалроқ, футболчига "Ньюкасл" ва "Арсенал" клублари қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Бироқ, Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати арафасида Диаби асосий таркиб футболчиси бўлишни истайди. Қолаверса, «Байер» Премьер-лига клубларидан фарқли ўлароқ, янги мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнайди.
Футболчи ўтган мавсумда Германия чемпионатида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.