"Байер" ҳужумчиси Мусса Диаби ёзда жамоани тарк этмаслигини малум қилди.
"Мен бир қарорга келдим ва кейинги мавсумда яна "Байер"да ўйнайман", - деди Диаби.
Диабининг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
2021/22 йилги мавсумда Диаби барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.