Кириш Регистрация

"Насаф"га келаётган Матеус Лима қайси жамоаларда фаолият олиб борган?

Баҳо:
+ | -

Тўлиқ исми: Матеус Лима Круз

Туғилган санаси: 1993 йил 18 январь (29 ёш)

Туғилган жойи: Итурама, Бразилия

Бўйи: 1,87 м

Позицияси: Ҳужумчи

Минас-Жераиснинг Итурама шаҳрида туғилган Матеус Лима “Гремио Баруери” ёшлар жамоаси битирувчиси эди. "Спорт Баруери"да қисқа муддатли ижарадан сўнг у профессионал дебютини 2012 йилнинг 17-ноябрида Б Серия чемпионлиги учун "Аваи"га қарши ўз уйидаги ўйинда нишонлаган.

2013йилнинг 4-февралида Матеус Лима “Спорт Ресифи”га кўчиб ўтган.Кейинчалик у 10-декабрда Гуарани сафига қўшилган.

2014 йилнинг 16-январида Матеус Лима “Луверденсе” билан шартнома имзолади. У ўзининг профессионал фаолиятидаги дебют голини 19-ноябрь куни киритди. Ўша ўйинда унинг жамоаси“Америка Минеиро”га ўз уйида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

2015 йил 20-февралда Матеус Лима “Операрио Ферровиарио” билан шартнома тузишга рози бўлди. У Cампеонато Паранаенсенинг йил чемпиони бўлган, аммо камдан-кам ҳолларда асосий таркибда майдонга тушган.

2015йил июнь ойида Матеус Лима Ако Стойков, Диего Мартинс ва Фатжон Сефа кетганидан кейин  Албания чемпиони “Скëндербеу Корче” билан шартнома имзолади. 16 июнь куни ўзининг Европадаги норасмий дебютида Лима Руминия жамоасига қарши 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда гол урди. Дебютда гол урганига қарамай, у УЕФА Чемпионлар Лигасининг биринчи саралаш босқичи учун "Скëндербеу"нинг қайдномасига киритилмаган, чунки у ўз ўйинлари билан мураббийи Мирель Хосани ишонтира олмаган.

2015 йилнинг июлида, “Скëндербеу Корче” билан атиги бир ой ўтгач, Матеус клубни тарк этди ва “Кукеси” билан шартнома имзолади. 2015-16 йилги мавсумда у 27 лига ўйинида 7 та гол урди ва Албания кубогида учта гол киритган.

2016 йилнинг июль ойида Матеус Лима "Сантос"га қўшилди ва Б-жамоаси аъзоси бўлди. Аммо бирорта ўйинда майдонга тушмаган.

2017 йил ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида Матеус Лима Сербия Суперлигаси вакили “Бораc Чачак” билан шартнома имзолади.

2018 йилнинг ёзида Матеус Лима Хорватия Биринчи Футбол Лигаси вакили “Славен Белупо” билан икки йиллик шартнома имзолади.

2020 йил 17 августда “Апоэль Ноф ҲаГалил” билан шартнома имзоланган. Жамоа таркибида 30 ўйин ўтказиб, 9 голга муаллифлик қилган. Ҳужумчининг сўнгги жамоаси “Апоэль Ришон ЛеЗион” ҳисоблнади. Футболчи Исроиль клубида 39 ўйинда 7 гол уришга муваффақ бўлган.

Футболчи фаолияти давомида 12 клубда 258 ўйин ўтказган ва 57 голга муаллифлик қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида 12 голли узатма ҳам бор.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:45, 20.07.2022.
Ўқилди: 7905 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4750]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4435]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4210]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3411]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3402]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3217]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2881]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2833]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2467]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2457]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик