Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

Инглиз футболи тарихида кимлар энг кўп марта Жаҳон чемпионатида қатнашганини биласизми? (ТОП-10)

Баҳо:
+ | -

Англиянинг ФИФА томонидан ташкиллаштириладиган Жаҳон чемпионатидаги иштироки анчагина салмоқли даврни ўз ичига олади. Бу давлат ҳозирга қадар 15 марта ушбу нуфузли турнирда қатнашишга улгурган. Аммо ундаги ғолиблик унчалик ҳам кўп эмас, атиги бир марта. Шунга қарамай, айнан Жаҳон чемпионатлари инглизлардан ёрқин юлдузлар етишиб чиқишини таъмин этган. Қуйида ана шундай тарихий юлдузларнинг энг яхши ўнтаси санаб ўтилади.

10. Крис Уаддл

ЖЧда ўтказган ўйини: 11 та
Қайси йилларда?: 1986, 1990
Термадаги умумий ўйинлар: 62.

"Ньюкасл" ҳамда "Тоттенхэм"нинг собиқ афсоналаридан бири бўлган Крис Уаддл, 11 марта ЖЧда қатнашган. У "Уч Шерлар"нинг ҳақиқий фахри эди.

9. Гари Линекер

ЖЧда ўтказган ўйини: 12 та
Қайси йилларда?: 1986, 1990
Термадаги умумий ўйинлар: 80.

Айни дамда бошловчилик ва таҳлил билан шуғулланувчи мутахассис ўтмишда яхшигина машҳур бўлган. Унинг фаолияти ҳам анча салмоққа эга. Линекер Жаҳон чемпионатларида 12 марта майдонга тушишга эришган. Бугун у ва унинг даври фахр билан эсланади.

8. Майкл Оуэн

ЖЧда ўтказган ўйини: 12 та
Қайси йилларда?: 1998, 2002, 2006
Термадаги умумий ўйинлар: 89.

Ўзига яраша алоҳида дунё бўлган Майкл Оуэн ўз фаолиятини Англиянинг энг яхши тўпурари ва иштирокчиси сифатида якунлаган эди. Бахтга қарши жароҳатлар унинг ўсишига тўсқинлик қилади. Шунга қарамай, Оуэн "Уч Шерлар" билан тарих ярата олди.

7. Стивен Жеррард

ЖЧда ўтказган ўйини: 12 та
Қайси йилларда?: 2006, 2010, 2014
Термадаги умумий ўйинлар: 114.

Стиви Жи Оуэн эрасини якунлаб берганди. Унинг даври Эрикссон, Капелло ҳамда Ходжсон каби тажрибали мутахассислар билан характерланади. Айнан уларнинг таъсири билан Жеррард бугунги мақомга эришди.

6. Дэвид Бекхэм

ЖЧда ўтказган ўйини: 13 та
Қайси йилларда?: 1998, 2002, 2006
Термадаги умумий ўйинлар: 115.

Бекхэм Англия терма жамоасида 13 марта ЖЧда қатнашган ягона футболчи эди. Шунингдек, у ушбу рўйхатдаги ягона мундиалда қизил карточка олган ўйинчидир.

5. Бобби Мур

ЖЧда ўтказган ўйини: 14 та
Қайси йилларда?: 1962, 1966, 1970
Термадаги ўйинлари: 108.

Бу инсон ҳақида бир нарса дейиш мумкин: Англия футболи тарихидаги ЖЧ кубогини кўтарган ягона сардор футболчи. У жамоага сардор сифатида миллат фахрига айланган эди.

4. Эшли Коул

ЖЧда ўтказган ўйини: 14 та
Қайси йилларда?: 2002, 2006, 2010
Термадаги ўйинлари: 107.

2000 йиллар давомида инглизлардан юқори даражага эришган чап қанот ҳимоячилари деярли йўқ эди. Шундай шароитда Эшли Коул порлади. У ўзининг юқори савияси билан ўша бошлиқни тўлдириб берганди.

3. Терри Бутчер

ЖЧда ўтказган ўйини: 14 та
Қайси йилларда?: 1982, 1986, 1990
Термадаги ўйинлари: 77.

Терма жамоа миқёсида майдонга тушиш борасида рўйхатдаги энг паст кўрсаткичлардан бирига эга бўлишига қарамай, Бутчер 1980 ҳамда 1990 йиллар бошидаги инглиз футболининг ёрқин вакили эди.

2. Сер Бобби Чарльтон

ЖЧда ўтказган ўйини: 14 та
Қайси йилларда?: 1958, 1962, 1966, 1970
Термадаги ўйинлари: 106.

Нақ тўртта Жаҳон чемпионатини кўрган футболчи, ўзига хос характер эгаси бўлган. У ҳам худди Бобби Мур каби Жаҳон чемпионига айланади. Чарлтон, аслини олганда, 1958 йилги мундиалда майдонга тушмаган. Аммо "МЮ" афсонасининг Мюнхен фожиасидан омон қолиши, катта бахт эди.

1. Питер Шилтон

ЖЧда ўтказган ўйинлари: 17 та
Қайси йилларда?: 1982, 1986, 1990
Термадаги ўйинлари: 125.

Шилтон ҳали ҳам инглиз футболи тарихида энг кўп терма жамоа иштирокчиси бўлиб турибди. Шунингдек, у рекорд даражадаги ЖЧ баҳсларида қатнашиш кўрсаткичига эга. У бугун ҳам ҳаёт ва ёшларга ўз тажрибасини улашмоқда.

 

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 20:00, 21.07.2022.
Ўқилди: 2384 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик