"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих клубга янги келган Садио Маненинг истиқболлари ҳақида гапирди.
"Левандовски кетиши билан бизнинг кўрсаткичимиз пасаяди, биз уни жамоавий равишда алмаштиришимиз керак. Садио ажойиб ўйинчи, албатта, лекин у 40-50 гол уради деб ўйламайман, унда бошқа сифатлар ҳам бор", - дейди “Бавария” ярим ҳимоячиси.
Бироқ Киммих Мане Мюнхен клуби ўйинига бемалол кириб келишига ишонч билдирди.
“Ўйлашимча, у ғалаба қозонишни истайди, у олдинга боришни ва унвонларни қўлга киритишни хоҳлайди", - дейди Киммих.