"Арсенал" афсонаси, клубнинг собиқ футболчиси Рэй Парлор Евро-2012 биринчи ўйинида Россия термаси сардори Андрей Аршавиннинг кўрсатган ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Айтиш мумкинки, Аршавин "Арсенал"да ўз чизиғида ўйнамаган. Арсен Венгер уни ҳар доим чап қанотга қўйган, унинг ўзи эса марказга интилган. Ишонаманки, Венгер Андрейнинг ўйинларини кўриб, нега у "Арсенал"да бундай ўнамагнлиги ҳақида хулоса чиқаради. У ҳеч қачон клуб учун терма жамоасидаги каби ўйнамаган, бу - мураббий, ўйинчилар ва ишқибозларнинг ҳафсаласини пир қилган эди. Унинг келажаги "Арсенал"да бор деб ўйламайман", - деди Парлор.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум 31 ёшли футболчи лондонликлар сафида асосий таркибдаги ўрнини йўқотган ва Питернинг "Зенит" клубига ижарага берилган эди.