Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Шохжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанг санаси маълум

Баҳо:
+ | -

Ҳамюртимиз Шохжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги жорий йилнинг 10 август куни АҚШнинг Детройт шаҳрида ўтказилади. Ушбу учрашув супер енгил вазн тоифасида (63,5) Шохжаҳон Эргашев ҳамда мексикалик Анхел Мартинес ўртасида кечади. Жанг 8 раунд этиб белгиланган.

Профессионал боксдаги фаолияти мобайнида 22 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган ҳамюртимиз учун ушбу жанг 2022 йилдаги иккинчи муҳим мусобақадир.

– Мен машғулотлар жараёнида кундан кунга ўсаётганимдан, техник-тактик маҳоратимни ошираётганимдан хурсандман. Ҳар бир рақибимни ҳурмат қиламан. Унинг кучли томонларини ўрганаман. Зарур хулосалар чиқараман. Асосий эътиборим чемпионликка қаратилган. Келажакда ким билан учрашишимдан қатъий назар, у Риджис Прогрейс бўладими, супер енгил вазнда амалдаги жаҳон чемпиони Жош Тейлорми, Жек Кэттероллми барча-барчаси билан рўбарў келишга тайёрман, – дея интервью берган Ш.Эргашев, vRINGe сайти мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз энг сўнгги жангини жорий йилнинг май ойида аргентиналик Луис Альберто Веронага қарши ўтказиб, очколар ҳисобида ғолиб чиққанди.

Манба: УЗА
Киритилди: 10:50, 22.07.2022.
Ўқилди: 3119 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик