"Барселона" телевидение ҳуқуқларининг яна бир қисмини Sixth Street инвестиция компаниясига ўтказади.
Каталонияликлар Sixth Street'га 25 йил давомида Ла Лига телевидениесининг 15% ҳуқуқларини берди. Ушбу келишув натижасида "Барселона" 400 миллион евро олиши хабар қилинганди. Аввалроқ, каталонияликлар ушбу фонднинг 10 фоизини 207,5 миллион еврога сотишган.
Клубнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлашга қаратилган иккинчи иқтисодий дастакнинг фаоллашиши натижасида “Барселона” дастлаб тахминан 550 миллион еврони ташкил этган қарздан қутулади.
Бироқ, янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш учун у учинчи тутқични ҳам фаоллаштириши керак бўлади, бу эса Barca Studios (клуб учун ижодий маҳсулотлар яратувчи компания) 49% ҳуқуқларни сотишдан иборат бўлади.