Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Тарихдан садолар: АПЛнинг супер-ассистенлари ўнталиги!

Баҳо:
+ | -

10. Дэвид Бекхэм - 80 та.

Инглиз футболининг энг афсонавий ва иқтидорли вакили сифатида эътироф этиладиган футболчи "МЮ" учун катта ишларни амалга оширган. Бекхэм 1992-2003 йиллар давомида бу жамоа сафида АПЛ доирасидаги баҳсларда 80 та ассист қилишга эришган эди. Ярим ҳимоячи инглиз футболи тарихида 100 та ЕЧЛ ўйинида иштирок этган илк футболчи ҳам эди. У "Манчестер Юнайтед" билан ЕЧЛда бир марта, АПЛда олти марта, шунингдек, Англия кубогида икки маротаба зафар қучишга эришган.

9. Жеймс Милнер - 86 та.

Бекхэм каби ўзига хос бўлган яна бир футболчи бу Жеймс Милнердир. У ўзининг АПЛдаги узоқ ўйинлари билан ажралиб туради. Милнер 2002 йилда "Лидс" билан илк бор АПЛда дебют қилганди. Айни дамда кўпфункцияли ярим ҳимоячи "Ливерпуль" билан бирга. 61 марта Англия терма жамоасида кўриниш берган Милнер, АПЛда гол урган энг ёш футболчи саналади. У бир бор мамлакатда йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган. Милнер ҳозирга қадар 3 марта АПЛда, бир марта эса ЕЧЛда зафар қучган. Қолаверса, унда мамлакат кубоги ва лига кубоги титуллари мавжуд.

8. Кевин Де Брюйне - 86 та.

Милнер билан бирга ҳозир ҳам анча актив ҳаракат қилиб келаётган футболчи бу "Манчестер Сити" аъзоси Кевин Де Брюйнедир. "Шаҳарликлар" тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи ўзининг барқарор ўйини билан ажралиб туради. АПЛда ассист қайд этиш борасида Кевин Милнер билан бир хил кўрсаткичга эга – 86 та. Бельгия терма жамоаси 2015 йилдан бери "Манчестер Сити" билан бирга 4 марта АПЛни, 1 марта Англия кубогини ва яна 5 марта лига кубогини қўлга киритишга эришган.

7. Стивен Жеррард - 92 та.

Бутун фаолиятини "Ливерпуль"га бағишлаган футболчи инглиз футболида алоҳида ўринга эга. Мерсисайдликларга 17 йил давомида хизмат қилган Жеррард, 500 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушишга эришган. У 2015 йилдагина жамоани тарк этиб, МЛСга йўл олади. Стиви Жи "Ливерпуль" сафида жами 9 та соврин ютишга муваффақ бўлади. Улар ичида 2005 йилдаги ЕЧЛ кубоги ҳам бор.

6. Давид Силва - 93 та.

Испан футболининг энг юксалган даврларини Силвасиз тасаввур этиш қийин, албатта. У "Манчестер Сити"нинг кучайишида ҳам катта ўринга эга. У АПЛдаги 400 дан ортиқ ўйини давомида Англияда олдин бўлмаган услубни олиб кира олганди. 2020 йилда "шаҳарликлар" сафидаги 10 йиллик хизматини якунлаган Силва, яна Испанияга қайтади. Бу қайтиш уни қаҳрамон қилади. Чунки бир декада давомида у 4 марта АПЛ чемпиони, 2 марта кубок, 5 марта лига кубоги эгасига айлана олган.

5. Деннис Бергкамп - 94 та.

"Арсенал"даги даҳо футболчилардан бири бўлган нидерланд ўғлони, замонавий футболнинг ҳам аксига айланади. Бергкамп Лондон жамоаси билан 3 та АПЛ титулини, 4 та кубокни боши узра баланд кўтаришга эришган. Унинг фаолияти чўққиси 2003-2004 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда "Арсенал" АПЛда бирорта мағлубиятга учрамай Англия чемпиони бўлганди.

4. Френк Лэмпард - 102 та.

Лэмпард АПЛ даҳоларидан биридир. У 600 марта лига баҳсларида иштирок этган. Шулардан 400 таси "Челси" улушига тўғри келади. Ярим ҳимоячи бу ўйинлар давомида 177 та гол ҳамда 102 та ассистга муаллифлик қилишга эришган эди. Лэмпард "Челси" илк марта ЕЧЛни қўлга киритганида катта иш бажариб берганди. Ўшанда "Бавария" ўз уйида тор-мор этилади. Инглиз футболчиси жами 3 та АПЛ титули, 4 та Англия кубоги ҳамда яна 2 та лига кубогига эга чиққан.

3. Уэйн Руни - 103 та.

Руни "МЮ"ни 2017 йилда клуб тарихидаги энг яхши тўпурар сифатида тарк этади. У АПЛ даврининг иккинчи рақамли энг яхши голеадори эди (208 та гол). Ҳужумчи клуб миқёсидаги ютиш мумкин бўлган совринларнинг барчасига эга чиққан. Руни уч бор мавсум голига муаллифлик қилади. У фаолиятининг сўнгида ҳужумчиликдан ярим ҳимояга кўчиб ўтган эди.

2. Сеск Фабрегас - 111 та.

Ўйинни назорат қилиш борасида мутахассисга айланган футболчи, АПЛда икки клуб шарафини ҳимоя қилади. У дастлаб "Арсенал"да ўзини кўрсатади. Кейин эса беш йил мобайнида "Челси"да ҳаракат қилади. Бу даврда жами 111 та ассист қилишга улгурган. Фабрегас 3 йил "Барселона"да ҳам ўйнаб кетади. Унинг энг катта ютуғи 2010 йилдаги Жаҳон чемпионатидаги зафар эди. Сеск АПЛ, Англия кубоги ҳамда лига кубогида зафар қучган.

1. Райан Гиггз - 162 та.

Рўйхатнинг энг яхши кўрсаткичи Уэлс фахри бўлган Гиггзга тегишли. У 2014 йилда "МЮ" ва АПЛдан кетади. Аммо унинг ассистлар борасида ўрнатган рекорди шундан буён ўз кучини йўқотмай турибди. У жами 632 та АПЛ баҳси ҳавосидан нафас олишга эришган. Футболчи бу давр мобайнида 13 марта АПЛ чемпиони, 2 та ЕЧЛ кубоги, 4 та Англия кубоги соҳибига айланади. Гиггз ярим ҳимоянинг ҳақиқий қўрғони эди.

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: planetsport.com
Киритилди: 18:25, 22.07.2022.
Ўқилди: 2444 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.