Юрген Клинсманн Роберт Левандовскининг "Бавария"дан кетиши ҳақида гапирди. 33 ёшли ҳужумчи "Барселона"га ўтди.
"Ўйлайманки, қисқа муддатда бироз қайғу бўлади. Бир-икки ой шундай бўлади, кейин эса "Бавария"нинг барча мухлислари, клуб, унда иштирок этганларнинг барчаси Робертдан қилган ишлари учун абадий миннатдор бўлишади.
У албатта клуб тарихидаги энг буюк афсоналардан бирига айланади, энг ҳайратланарли, энг кўзга кўринган футболчилардан бирига айланади.
У қайтиб келганида раҳмат айтиш имконияти бўлади. Балки бу ўртоқлик ўйини бўлиб, у ерда "Бавария" мухлислари томонидан ажойиб кутиб олиниши мумкин", — дейди Клинсман.