"Атлетико Минейро" ўзининг расмий сайти Антонио Моҳамед бош мураббийлигидан истеъфога чиққанини эълон қилди. У 13 январдан буён жамоани бошқариб келаётган эди.
52 ёш аргентиналик мутахассис қўл остида “Атлетико Минейро” 45 учрашув ўтказиб, 28 бор ғалаба қозонган ва 12 бор дуранг қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, жамоа таркибида бразилиялик машхур футболчи Халк ҳаракат қилади.