Софокль ва Шекспирнинг буюклиги уларнинг “шох” асарларида. Икки ёзувчи драммаларининг “шох” деб аталишга сабаб эса, асардаги қаҳрамонларни ўқувчилар яхши кўра олмайди. “Шох Эдип”дан тортиб “Қирол Лир”гача барча асардаги асосий қаҳрамонларнинг камида битта қусури ёмон кўришимизга етарли бўлиб чиқади. Ҳозирги замон футболи ҳам шундай бўлиб бормоқда. Қайсидир футболчини ҳарактери ёкида севимли жамоамиз дарвозасига голлар ургани учун ёмон кўрамиз. Аммо шундай футтболчилар борки уларни ҳамма бирдек яхши кўришади. Агар сиз уларнинг профессионаллигига ва майдон ташқарисидаги ҳаракатларига яхши баҳо бермасангиз, демак футболни тушунмайсиз. Қуйида айнан мен айтган футболчилар билан танишамиз.
10. Хаби Алонсо
Фаолияти давомида “Реал Сосьедад”, Ливерпуль, “Реал Мадрид” ва “Бавария” сингари топ клубларда тўп сурган ярим ҳимоячи рўйхатимизнинг 10 ўрнига лойиқ деб топилди. Асосан таянч зонасидаги қора ишларни бажарувчи футболчиларни одатда мухлислар ҳушламайди. Аммо Алонсо бошқа даражадаги футболчи. Майдонда “ҳурмача” қилиқлар қилмаган. Симулация ва қўполликлардан тийилган футболчини ҳамма ҳурмат қилади. Алонсо интервью жараёнида доим рақибларига нисбатан катта ҳҳкрматда бўлишини билдириб туради. Хабини бир нарса туфайли мухлислар ёқтирмасликлари мумкин. У ҳам бўлса, Жаҳон чемпионати 2010. Ўша турнир финалида Найджель де Йонг қизил карточка олишига Алонсо сабабчи дейдиган фикрлар бор. Аммо де Йонг ростан ҳам оёғини жуда баланд кўтарган ва Алонсонинг кўкрагига зарба берган.
9. Карлес Пуйоль
Испаниянинг “олтин” авлодида “хейтер”лар кам бўлган. Пуйолдаги асосий ютуқ унинг ҳақиқий сардор эканлигида. У рақибларига нисбатан тажаввуз қилмаган футболчилигида. Пуйоль ҳатто йузига тарсаки тушурган футболчига ҳам индамаган. Карлес учун ўч олишни истаб бораётган жамоадошлари қаршисига чиқиб, уларни тинчланишга чақирган ва бу ўйиндаги оддий ҳолатлигини айтган. Унинг ҳимоядаги шериги Пикенинг бошига пластмасса буюм келиб текканда, Жерарни симулация қилмаслиги, ўйнашда давом этиши кераклигини айтиб, ўша буюмни майдон ташқарисига отиб юборган. Футболда вақт чўзган ўйинчи доим мухлисларга ёқмайди. Пуйолда ундай “ҳислат” йўқ.
8. Месут Ўзил
Ўзилнинг йуқоридаги футболчиларга ўхшаб санайдиган ҳолатлари йўқ. Месут майдонда фақат тўп тепган. Авжига шиққан жанжалларда уни кўрган бўлсангиз фикр билдиришга шошилманг. Классиколардаги жанжалларнинг олдини олишда германиялик доим фаол бўлган. Ўзил ҳақиқий профессионал. Унинг порлаган даври “Реал”да бўлган. Шундай футболчининг “бутсани михга иладиган” йиллари жуда ёмон ўтмоқда. Аммо Ўзилни шундай бўлсада, ишқибозлар ёқтираверишади. Унинг ташқи қиёфасини кўрсатиб, “шу ҳам футболчими?” дейдиганлар топилган вақтида. Аммо футболда қиёфа ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
7 Андрес Иньеста
Яна бир Испания олтин авлоди вакили бўлган Иньеста нафақат майдондаги ўйини, майдон ташқарисидаги ҳарактери ва финалда голни нишонлаши билан мухлислар кўнглидан жой олган. Иньеста ҳам Ўзил сингари ҳақиқий профессионал ва правақацион ҳаракатларни умуман амалга оширмаган футболчи ҳисобланади. Иньестани майдонда йиқитиш Мессига нисбатан ҳам қийинроқ. Лео оҳирги йиллар ўзига қулай жарима ишлаш учун ҳам бироз йиқилишни маъқул кўриб қолди. Иньеста эса имкон қадар оёқда тик қолишни ва ҳакамдан жарима сўрамасликни истарди. Иньестага қарши қўпол ўйнашдими? Ҳакамлар буни дархол билишган ва ҳуштак чалишга шошилмаган. Чунки вазият тўлиқ якунланишини кутишган. Жаҳон чемпионатидаги голини эса Дани Жаркуэга бағишлагани эса барча мухлисларга йоққан. Энг катта футбол мусобақаси финалида ҳал қилувчи голни уриб, оламдан ўтган дўстига бағишлан ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
6. Сеск Фабрегас
Фабрегасдан кўра Иньеста кўпроқ бу ўринга мос кўриниши мумкин. Аммо Фабрегас нега Андресдан юқорироқда жойлашганига сабаблар бор. Сескни ҳатто рақиб футболчилари ҳам ҳурмат қилишган. Тўғри, Фабрегасни “Реал” мухлислари симулант футболчи дейиши мумкин. Аммо Сеск ундай футболчи бўлмаган. Айниқса, унинг “Челси”даги ўйинлари ва майдондаги ҳарактери туфайли барча ҳурмат қилади. “Челси” ва “Ман Сити” ўйинида Фернандиньо футболчиларни ажратаётган Сескга ташланган. Фабрегас эса, рақибига нисбатан жиддий ҳаракат амалга оширмаган, ҳаттоки бразилиялик уни туртиб, реклама баннерининг нариги тарафига ўтказиб юборсада. Буни кўрган Диего Коста эса Фернандиньога ташланмоқчи бўлган. Аммо вақтида Сеск қайтиб, Диегони тинчлантирган. Ёки Фабрегас ва Алексис Санчес ўртасидаги вазият ҳам анча мухлислар Фабрегасни ҳурмат қилишига сабаб бўлган.
Давоми бор.