Лондоннинг "Челси" клубида бош мураббий вазифасида вақтинчалик ишлаб келган италиялик мутахассис Роберто Ди Маттео, янги мавсумдан бошлаб клуб бош мураббийи вазифасини эгаллайди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.
Келаси ҳафтада Ди Маттео расман "Челси" бош мураббийи лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Томонлар аллақачон бир тўхтамга келишган, дейилмоқда хабарларда.
Эслатиб ўтамиз, италиялик мураббий ўтган мавсумда португалиялик мураббий Андре Виллаш-Боашга ёрдамчилик қилган эди. Март ойида Виллаш-Боаш "Челси"ни тарк этгач, вақтинчалик унинг вазифасини бажариб келди.