Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

“Ювентус” собиқ ҳакамни ишга олди

Баҳо:
+ | -

“Ювентус” А Сериянинг собиқ ҳакамини ижарага олди.

Клубдаги маълум лавозимни Лука Маджани эгаллайди. Ўтмишда у Италия чемпионатида ҳакамлик қилган, бир нечта учрашувларда лайнсмен сифатида ишлаган.

"Юве"да Лука ҳакамлик билан боғлиқ масалалар билан шуғулланади - унинг вазифаларига айнан нималар киритилгани қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Маджани “Катания” билан ўйинда “Ювентус” дарвозасига урилган голини бекор қилганди. Аввалига у гол ёзган, аммо "Юве" захира ўриндиғининг ғазабидан кейин у фикрини ўзгартирди.

Ўйиндан сўнг “Катания” президенти Антонио Пулвиренти Маджанини “Ювентус” мухлиси деб атади. Пулвиренти арбитрнинг ижтимоий тармоқдаги тахминий саҳифаси асосида шундай хулосага келди.

Аммо Италия ҳакамлари ассоциацияси Маджанининг у ерда ҳисоби борлигини рад этди.

Киритилди: 00:32, 25.07.2022.
Ўқилди: 1151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.