Кириш Регистрация

Элдор Шомуродов «Рома»ни тарк этиши мумкин. Клуб уни сотишга қарор қилган

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Рома» клуби ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоани тарк этиши мумкин.

Италия пойтахти вакиллари ёзги трансферлар ойнаси охиригача Элдор Шомуродов ҳамда Матиас Виняни сотиш бўйича иш олиб боришини маълум қилишган. Бу ҳақда «RomaPress» нашри клубга яқин манбаларга таянган ҳолда хабар берган.

Маълумотларга кўра, футболчилар «Рома»нинг мавсумолди ўртоқлик ўйинлари пайтида ҳамда машғулотларида ўзини кўрсата олмаган ва шу сабабли клуб раҳбарлари уларни сотишга қарор қилган.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум А сериянинг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ҳужумчи римликлар сафига 2021 йилнинг августида «Женоа»дан келиб қўшилган эди.

Манба: uzreport.news
Киритилди: 17:53, 25.07.2022.
Ўқилди: 11162 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик