"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессининг келаси ёзда "Барселона"га қайтиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларга журналист Шей Лугасси аниқлик киритди.
"Кеча мен Лео атрофидагилардан кейинги ёзда қайтиши мумкинлиги ҳақида сўраганимда, у шундай жавоб берди: “Ҳозирда Месси бор эътиборини "ПСЖ" ва Агрентина билан янги мавсумга қаратган, аммо имконият бор, чунки “Барса” ҳар доим унинг қалбида", - деб ёзди инсайдер ўз саҳифасида.
Аввалроқ 34 ёшли аргентиналикни Хави келаси ёзда яна "Барса"га қайтармоқчи эканлиги хабар қилинганди.