Аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро ўтган йили соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаган эди.
Бироқ, у ижтимоий тармоқларда жуда фаол - Агуэро турли стримларда иштирок этишдан хурсанд бўлиб, у ерда ўзининг футбол ўтмишидан кулгили воқеаларини айтиб беради.
Месси ва "Барселона" атрофидаги вазиятни кузатиб боради, бу клублардаги баъзи воқеаларни шарҳлайди. Ва энди у гольф турнирида иштирок этишга қарор қилганини эълон қилди.
"Хўш... Биринчи турнирим", - деб ёзади футболчи ижтимоий тармоқда.
Серхиога янги фаолият соҳасида зафарлар тилаймиз!