Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Тен Хаг Роналдуни ишонтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Криштиану Роналдуни клубда қолишга ишонтирмоқчи, бироқ футболчи ҳалигача кетишга қарор қилган, деб хабар беради Marca.

Манба берган хабарга кўра, Роналду бугун, 26 июль куни ўз атрофидаги зиддиятли вазиятлардан қочиш мақсадида мавсумолди машғулотларини ўтказиш учун жамоага қўшилади, бироқ португалиялик футболчи ўз режаларини ўзгартирмаган ва ҳалигача клубни тарк этишни талаб қилмоқда.

Тен Хаг юлдуз ҳужумчини "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтиришга ва уни клубнинг янги лойиҳасига қизиқтиришга кўндирмоқчи. Португалиялик футболчи учун ҳал қилувчи омил - УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этиш факти, шунинг учун у ушбу мавсумда бу мусобақада иштирок этадиган клубга ўтишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду "Атлетико Мадрид"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 08:13, 26.07.2022.
Ўқилди: 3254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.