Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ЖЧ-2014 саралаш: Япония сафардан муҳим очко билан қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2014 IV саралаш босқичининг "В" гуруҳидаги Австралия – Япония учрашуви билан бугун Осиё қитъасида 3-тур учрашувлари бошлаб берилди.

Қитъамизнинг икки гранд терма жамоаси ўртасидаги учрашувда дуранг ҳисоб қайд этилди. Гарчит учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинган бўлса-да, майдон эгаларининг кескин ҳужумлари ёдда қоларли бўлди. Японларнинг ҳимоячилари сариқ карточка эвазига "кенгурулар"ни тўхтатиб қолганидан ҳам буни англаш мумкин.

Барча муҳим воқеалар иккинчи бўлимда содир этилди. Аввалига 13-дақиқадаёқ марк Бришчиано ўрнига майдонга туширилган унинг Миллиган фамилияли адаши иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

Бу воқеадан 10 дақиқа ўтиб, япон ҳимоячиси Юзо Курихара ҳисобни очди. Беш дақиқа ўтар-ўтмас, Люу Уилкшир пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 89-дақиқада гол муаллифи Курихара ҳам майдондан четлатилди. Бунда саудиялик ҳакам Халил ал-Ғамдий ҳимоячини сўнгги умид чорасини қўллаганликда айблади. Бироқ шу вазиятда тўп оширилаётганда австралиялик ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани саудиялик ҳакамларлар гуруҳи томонидан мутлақо инобатга олинмади.

Бундан ҳам қизиғи, ўйин интиҳосида японлар қулай нуқтадан жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Австралияликлар жонли девор ўрнатаётган бир пайтда Халил ал-Ғамдийнинг чўзиб-чўзиб ҳуштак чалгиси "қистаб" қолди ва ўйин ниҳояланди.

Хуллас, японлар гуруҳдаги асосий рақибининг майдонидан муҳим бир очко билан қайтди ва ЖЧ-2014 нинг Бразилиядан кейинги иккинчи иштирокчиси бўлишга жуда яқин туришибди.

Осиё. ЖЧ-2014 сралаш IV босқичи. 3-тур

АВСТРАЛИЯ – ЯПОНИЯ 1:1 (0:0)
Голлар: Уилкшир (70-пенлаьтидан) – Курихара (65)
АВСТРАЛИЯ: Марк Шварцер, Лукайс Нилл, Люк Уилкшир (Робби Круз, 90+2), Дэвид Карни, Жад Норт, Саша Огненовский, Марк Брешчиано (Марк Миллиган, 13), Тим Кэҳилл, Карл Валери, Мэтт МакКей (Никита Рукавица, 63), Алекс Броски 
Бош мураббий: Ҳолгер Озик
ЯПОНИЯ: Эйдзи Кавасима, Юзо Курихара, Ясиюки Конно, Атцудо Учида (Хироки Сакаи, 73), Юто Наготомо, Ясухито Эндо, Макото Хасебе, Кейсуке Хонда, Синдзи Оказаки (Хироши Киотаке, 86), Рёичи Маэда, Синдзи Кагава (Масахико Иноха, 90+2)
Бош мураббий: Альберто Дзаккерони
Огоҳлантиришлар: Марк Миллиган (25, 55) – Юзо Курихара (23), Ясиюки Конно (29)
Четлатишлар: Марк Миллиган (55) - Курихара (89)
Бош ҳакам: Халил ал-Ғамдий (Саудия Арабистони)
12 июнь. Брисбен. Лэнг Парк стадиони.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:54, 12.06.2012.
Ўқилди: 5348 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.