Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

ЖЧ-2014 саралаш: Жанубий Корея асло қийналмасдан Ливанни таслим этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган ЖЧ-2014 IV саралаш босқичининг "А" гуруҳида рақибларимиз Жанубий Корея терма жамоаси Ливан терма жамоасини қабул қилди ва "навбатчи" ғалабани тантана қилди.

Бир тур аввал Ўзбекистон билан дуранг ўйнаган ливанликлар Қатар термасини меҳмонда 1:4 ҳисобида "ер тишлатган" Жанубий Корея терма жамоасига қарши ҳеч нарса қила олмади.

Ўйиннинг биринчи бўлими 30-дақиқасида Ким Бо-Кюнг томонида очилган ҳисоб тайм охиригача ўзгармади.

Иккинчи бўлим бошланиши билан Ким Бо-Кюнгнинг ўзи қарши ҳужумдан яхши позицияга чиқиб борди ва Зиёд ас-Самад қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди – 2:0.

Ҳисоб чиройли кўринишга келгач, кореяликлар ўйин тизгинини ўз қўлларида ушлаб туриш билан машғул бўлишди ва гол киритиш учун қулай вазият пойлай бошлашди. Ўйиннинг сўнгига қадар ўйин давомида уларга бундай имконият деярли бошқа тақдим этилмади. Фақатгина 90-дақиқада Куча Чжа-Чхол, рақиб жарима майдони остонасида тўп учун курашишда ғолиб чиқди ва 16 метардан кучли зарба билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди ва якуни ҳисобни ўрнатди – 3:0!

Гуруҳда икки ўйиндан 100 фоизлик кўрсаткичга эришган жанубий кореялик чарм тўп усталари ҳозирча турнир жадвалида карвобоншиликни ўз қўлларига олишди.

ОСИЁ. ЖЧ-2014 СРАЛАШ IV БОСҚИЧИ. "А" ГУРУҲИ 3-ТУР

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – ЛИВА 3:0 (1:0)
Голлар: Ким Бо-Кюнг (30, 48), Ку Чжа-Чхол (90)
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ: Чжунг Сунг-Рёнг, О Бём-Сёк, Ли Чжунг-Су, Пак Чжу-Хо, Квак Тэ-Хви, Ким Чжунг-У (Чжи Донг-Ун, 79), Ки Юнг-Сунг (Ку Чжа-Чхол, 21), Ким Бо-Кюнг, Ли Донг-Гук, Ли Кюн-Хо, Ём Ки-Хун (Сон Хюнг-Мин, 63)
Бош мураббий: Чой Канг-Хи
ЛИВАН: Зиёд ас-Самад, Юсуф Муҳаммад, Рамиз Дюб, Билол Нажорин, Волид Исмоил, Аббос Аҳмад Атви, Ҳассан Матуқ (Закариё Шарара, 54), Аҳмад Зрейқ, Муҳаммад Шамас (Муҳаммад Ҳайдар, 87), Ҳуссайн Дақиқ, Ҳассан Жамам Муҳаммад (Акром Муғробий, 63) 
Бош мураббий: Тео Букер
Огоҳлантиришлар: Пак Чжу-Хо (67) – Закариё Шарара (78),
Бош ҳакам: Тома Масааки (Япония)
12 июнь. Гоянг. Гоянг стадиони.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:51, 12.06.2012.
Ўқилди: 5972 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.