Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас 2022 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритишга ким кўпроқ лойиқ эканини айтди.
Тебаснинг фикри ҳеч кимни ажаблантирмаса керак, чунки у "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземани афзал кўради: "Мен Бензема "Олтин тўп"ни қўлга киритиши керак, деб ўйлайман", - дейди Тебас.
Карим Бензема ўтган мавсумда "Реал Мадрид" билан Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, шунингдек, иккала мусобақада ҳам энг яхши тўпурар унвонини қўлга киритди.
Франциялик футболчи барча мусобақалардаги 46 учрашувда 44 та гол ва 15 та голли узатмани амалга оширган.