Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-1 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Шчесни: "Аршавинга омад тилагандим. Бундай қилмасам бўларкан"

Баҳо:
+ | -

Польша терма жамоасининг асосий дарвозабони Польша – Россия (1:1) терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида, Алан Дзагоевнинг дебюти ва Аршавин билан қилган мулоқоти тўғрисида гапириб ўтди.

- “Арсенал”даги ҳамкасбингиз Андрей Аршавин бугунги ўйинда голга ҳаммуаллифлик қилди. У билан ўйиндан олдин ёки кейин суҳбатлашдингизми?

- Ҳа, ўйиндан олдин ҳол-аҳвол сўрашгандим ва мен унга омад тилагандим. Бундай қилмасам бўларкан (кулади).

- Ўйинни трибунада кузатиш қандай бўларкан?

- Дарвоза ёнида эмас, креслода ўтирганча ўйинни кузатиш жуда оғир бўлди. Кучли босим остида, жуда қизиқ баҳс кечди. Албатта, чорак финал йўлланмаси учун имконият сақланиб қолган дурангдан қониқиш ҳосил қилиш мумкин. Аммо бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Бизда бунинг учун етарлича вазият бўлди, деб ўйлайман.

- Бизнингча, Россия терма жамоаси ғалабага лойиқ эди...

- Тўғри, россияликлар ҳайратланарли ўйин намойиш этишмоқда. Деярли барча жабҳаларда устунлик улар томонида бўлгандир, аммо Польша терма жамоасида ҳам етарлича имкониятлар бўлди.

- Алан Дзагоев Европа чемпионатида ўзининг учинчи голини киритди. Уни чемпионат кашфиёти деб аташ мумкинми?

- О, Дзагоев, ажойиб ўйинчи. Мен унга порлоқ келажак тилайман. Аммо у ҳақда бошқа ҳеч нарса гапира олмайман. Чунки биз кўпроқ бўлғуси рақибларимиз ҳақида қайғуришимиз керак.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 12:25, 13.06.2012.
Ўқилди: 6543 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик