"Лестер" ҳимоячи Уэсли Фофана бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқмайди.
Марказий ҳимоячига “Челси” бош мураббийи Томас Тухель фаол қизиқиш билдирмоқда. Ёзда лондонликлар Андреас Кристенсен ва Антонио Рюдигерни бой беришди.
Унинг ўрнига асосий даъвогарлардан бири Фофана эди. Бироқ, Daily Mail нашрининг ёзишича, “Лестер” футболчини сотиш ниятида эмас. Мавсум оралиғида Юри Тилеманс ва Каспер Шмейхеллар клубни тарк этиши мумкин. Фофаннинг йўқотиш "Лестер" раҳбарияти томонидан фалокат сифатида баҳоланмоқда.
Яқинда жароҳатидан фориғ бўлган Фофана ўтган мавсумда Премьер-лигада 7та ўйинда майдонга тушди.