"Барселона"нинг янги футболчиси Жюль Кунде "Севилья"дан Каталония клубига ўтгани ҳақида фикр билдирди. 28 июль, сешанба куни футболчининг трансфери бўйича келишув эълон қилинди.
"Ҳайрли тун! Жуда ҳаяжондаман ва янги бобни бошлашга тайёрман”, - деб ёзди Кунде Twitter саҳифасида.
Кунде ўтган мавсумда “Севилья” сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.