Кириш Регистрация

Роналдунинг агенти "Спортинг" билан музокараларни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” футболчиси Криштиану Роналду манфаатларини ҳимоя қилувчи футбол агенти Хорхе Мендеш португалиялик футболчини Лиссабоннинг “Спортинг” клубига ўтказиш имконияти устида ишламоқда, деб хабар беради The Athletic.

Шу ҳафтада Роналду ва Мендеш Каррингтондаги "Манчестер Юнайтед" машғулот базасига ташриф буюришди, у ерда Криштиану бош мураббий Эрик тен Хаг ва "Манчестер Юнайтед" вакилларини фаолиятини бошқа жойда давом эттириш истаги ҳақида яна бир бор хабардор қилди. У тиббий кўрикдан ўтди ва ҳатто майдонда бироз ишлади, лекин жамоадан алоҳида.

Шу билан бирга, Мендеш, The Athletic хабарига кўра, 37 ёшли Роналдунинг профессионал фаолиятини бошлаган клубига қайтиши бўйича аллақачон "Спортинг" билан жиддий музокаралар олиб борган. Лиссабонликлар одатда Криштианунинг талабларига жавоб беришади, чунки улар 2021/22 йилги Португалия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади ва тўғридан-тўғри Роналду ўйнашни истаган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олган.

"Спортинг" бош мураббийи Рубен Аморим Роналду билан шартнома имзолаш имкониятига шубҳа қилмоқда. Шунингдек, бундай трансфернинг молиявий қисми, жумладан, Криштианунинг маоши ҳам сўроқ остида. Ва шу билан бирга нашр унинг трансфери клубга тижорий фойда келтириши муқаррарлигини таъкидлайди.

Киритилди: 07:18, 29.07.2022.
Ўқилди: 2674 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик