Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Германия нидерландлар устидан ҳам муваффақият қозонди

Баҳо:
+ | -

"В" гуруҳининг иккинчи турида ҳам ғалаба қозонган Германия терма жамоаси чорак финал томон яна бир муҳим қадам ташлади.

Мусобақанинг асосий фаворитларидан бири бу сафар бошқа бир фаворит, Нидерландлар терма жамоасини мағлуб эта олди.

Илк турда кутилмаганда Даниядан мағлуб бўлиб, ўз имкониятларини пасайтириб юборган "учар ҳолланд"лар иккинчи ўйинни ҳам мағлуб бўлиб тарк этмоқдалар.

Шундай бўлса-да, ҳолландларда ҳали имконият бор. Назарий жиҳатдан улар ҳали ўз имкониятларини йўқотганларича йўқ.

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, Нидерландлар терма жамоаси кутилганидек ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади. Аммо немислар бўлим ўрталарида рақибларининг бўш нуқталарини топиб олишди. Иккита чиройли ҳужум ва чиройли тўп оширишлардан сўнг, Марио Гомес бир-биридан чиройли голлар киритиб жамоасини 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда ҳолландлар ҳар қанча ҳужумга зўр беришмасин, уларнинг кучи фақат битта жавоб тўпи киритишга етди - 2:1. Германия иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонган илк терма жамоага айланди.

НИДЕРЛАНДЛАР – ГЕРМАНИЯ 1:2 (0:2)
Голлар: Робин ван Перси, 73 - Гомес, 24, 38
Нидерландия: Стекеленбург - ван дер Виль, Ҳейтинга, Матейсен, Виллемс - ван Боммель (ван дер Ваарт, 46), Н.де Йонг – Роббен (Куйт, 83), Снейдер, Афеллай (Ҳунтелаар, 46) - ван Перси
Германия: Нойер - Боатенг, Ҳуммельс, Бадштубер, Лам - Хедира, Швайнштайгер – Мюллер (Л.Бендер, 90+2), Ўзил (Кроос, 81), Подольски – Гомес (Клозе, 72)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:45, 14.06.2012.
Ўқилди: 5488 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.