Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Россия терма жамоаси шартли равишда Евро-2016 саралашида 6 очкодан маҳрум қилинди

Баҳо:
+1 | -

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Францияда бўлиб ўтадиган Евро-2016 саралаш учрашувларида Роcсия терма жамоасидан 6 очкони шартли равишда олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар беради УЕФА расмий сайти.

Жазо Евро-2012 турнири охирига қадар рус мухлислари томонидан яна ноқонуний хатти-ҳаракатлар кузатиладиган бўлса кучга киради. Бундан ташқари, Россия футбол иттифоқи 120 минг евро жаримага тортилди.

Айни пайтда УЕФА РФИга айнан қандай эътироз билдиргани аниқлаштирилмоқда. Бироқ, аввалроқ эълон қилинган маълумотларга кўра, Европа футбол мулозимлари Россия – Чехия (4:1) ўйини пайтидаги рус мухлисларининг "кричалка"лари, Польша билан бўлиб ўтган ўйин (1:1) да рус мухлислари томонидан ёйилган баннер, шунингдек, Варшава кўчаларида ушбу ўйиндан бир неча соат аввал бошланган кўча тартибсизликларига эътибор қаратишган.

Қайд этиб ўтиш лозимки, мухлислар ёйган рус достонларидаги шамшир ушлаб турган баҳодир сурати туширилган баннер УЕФА билан мувофиқлаштирилган эди.

Манба: news.mail.ru
Киритилди: 03:30, 14.06.2012.
Ўқилди: 7605 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.