Кириш Регистрация
01/04 00:00 Сельта 1-1 Лас-Пальмас
01/04 23:45 Вулверхэмптон 1-0 Вест Хэм
01/04 23:45 Арсенал 2-1 Фулхэм
02/04 00:00 Ноттингем Форест 1-0 Ман. Юнайтед
02/04 19:30 Пахтакор 1-0 Машъал
02/04 23:45 Брайтон - Астон Вилла
02/04 23:45 Саутгемптон - Кристал Пэлас
02/04 23:45 Манчестер Сити - Лестер
02/04 23:45 Ньюкасл - Брентфорд
02/04 23:45 Борнмут - Ипсвич
03/04 00:00 Ливерпуль - Эвертон
04/04 00:00 Челси - Тоттенхэм

Абдуманнопов «Навбаҳор» таркибига қўшилди

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланиб, ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган «Навбаҳор» таркибига маҳоратли ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманнопов қўшилди.  

Абдуманнопов 2000 йил, 12 октябрда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. Дониёр Абдуманнопов катта футболдаги фаолиятини 2016 йили Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида  бошлаган ва пойтахтликлар таркибида бир мавсум ўйнаган.

2017 – 2020 йилларда эса “Андижон” (Андижон) таркибида тўп тепган.  Шундан сўнг, футболчи фаолиятини хорижда давом эттиради ва ўтган мавсумни Беларуснинг “Энергетик - БГУ” (Минск) жамоасида ўтказади.

Жорий мавсумнинг 1-даврасида “Сўғдиёна” (Жиззах)да ўйнаган маҳоартли ярим ҳимоячи Coca Cola Суперлига баҳсларида жиззахликлар таркибида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилган.

Дониёр Абдуманнопов “Навбаҳор” матбуот хизмати ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Мени “Навбаҳор”га Самвел Бабаян таклиф этди. Самвел Вячеславович олдин ҳам мени ўзи фаолият юритган жамоалар, жумладан, “Навбаҳор”га ҳам таклиф этганди. Аммо мазкур мутахассис билан бирга фаолият юритиш учун эндигина яхши имконият туғилди ва бундан самарали фойдаланишга ҳаракат қилиб, наманганликлар таркибига қўшилдим. Жамоада мени жуда яхши кутиб олишди.

Тўғри, “Сўғдиёна” ҳам яхши жамоа. “Навбаҳор” таркибига  қўшилишимга наманганликларнинг жорий мавсумда ўз олдига юксак  мақсадлар қўйганлиги, жамоа ўз номи ва тарихи, шунингдек, ажойиб ишқибозларга эга эканлиги, “Навбаҳор” мухлисларининг донғи бутун Ўзбекистонга таралганлиги ҳам муҳим роль ўйнади.

“Лочинлар” таркибида чиройли ўйинлар намойиш этиб, жамоанинг зафарлари, Осиё Чемпионлар Лигаси  йўлланмасини қўлга киритишига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман. Худо хоҳласа, бу йил “Навбаҳор” ўз олдига қўйган мақсадига эришади, деган умиддаман", — деди Дониёр.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:14, 30.07.2022.
Ўқилди: 1971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz