"Интер" ҳужумчиси Лоренцо Пирола "Салернитана"га ўтди. Жамоа расмий сайти хабарига кўра, клуб янги мавсум учун 20 ёшли ҳужумчини ижарага олди.
Пирола ўтган мавсумни ҳам ижара асосида ўтказди. У "Монца"да ўйнаганди. Ҳозирча унинг А Серияда атиги 1 та учрашуви бор.
2019 йил май ойида Пирола Италиянинг 17 ёшгача бўлган терма жамоаси таркибида ўйнади, унда италияликлар Европа чемпионатида финалда Голландияга ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллади.