Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўзбекистон (U22) терма жамоаси Непал пойтахти Катманду шаҳрига етиб келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 25 июнга қадар Катмандуда бўлади.

Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси финал босқичи 2013 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган U-22 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Непал давлатига етиб келди. Катманду шаҳрида Непал, Бангладеш, Яман ва Иордания терма жамоаларига қарши кечадиган ўйинларда иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси аввал Бангкок томон парвоз қилди. 14 июнни Таиланд пойтахтида кутиб олган Евстафеев шогирдлари салкам уч соатлик парвоздан сўнг Ҳимолай тоғлари бағридаги мамлакатга етиб келди.

Терма жамоа делегацияси мамлакат пойтахти - Катманду шаҳридаги “Landmark” меҳмонхонасига жойлашди. Саралаш гуруҳининг бошқа иштирокчилари ҳам, ўйинлар якунига етадиган 25 июнга қадар худди шу меҳмонхонада истиқомат қилади.

Тошкент вақти билан 13:15да Катмандудаги қароргоҳига жойлашган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Непалдаги илк машғулотларини 14 июннинг ўзидаёқ ўтказади. 18:00гача, тушликдан кейин, ҳордиқ чиқарадиган ўзбекистонлик футболчилар меҳмонхонадан 20 дақиқалик масофадан жойлашган машғулот майдонида енгил машқлар ва кичик ўзаро ўйин ўтказишни режалаштирган.

Маълумот ўрнида, Тошкент ва Катманду вақти орасида фарқ 45 дақиқани ташкил этади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 23:37, 14.06.2012.
Ўқилди: 7254 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.