"Бавария" ҳужумчиси Садио Мане жамоадаги илк расмий ўйиндаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
Сенегалликнинг дебюти муваффақиятли кечди. "Бавария" "РБ Лейпциг"ни мағлуб этди (5:3) ва Германия Суперкубогини қўлга киритди, футболчининг ўзи эса "Ливерпул"дан кўчиб ўтгандан сўнг биринчи голни урди.
“Мен “Бавария” билан биринчи голимни урганимдан жуда хурсандман. Янги совринларни интиқлик билан кутяпман.
Мен Серждан ажойиб пас олдим биз машғулотларда ушбу элэмэнтни машқ қилган эдик. "Бавария" билан бундан кейин ҳам муваффақиятга эришаман", - деди Мане ўйиндан кейин.