Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Феликс: "Қайтганимдан хурсандман"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликс "Манчестер Юнайтед"га қарши ўртоқлик учрашувидаги ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди. Португалиялик ҳужумчи иккинчи бўлим охирида ўйиндаги ғалаба голини киритди.

“Кўпдан бери ўйнамаганман ва қайтганимдан жуда хурсандман. Олдинги мавсумларда мен доим имкон қадар яхши ўйнашга ҳаракат қилганман. Бу йил мен учун муваффақиятли бўладими, билмайман. Биз келажакни башорат қила олмаймиз. Лекин сизни ишонтириб айтаманки, мен юқори савияда бўлиш ва жамоага ёрдам бериш учун ҳамма нарсани қиляпман", - дея Феликснинг сўзларини келтиради Marca.

22 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда "матрасчилар" сафида 34 та ўйинда 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг "Атлетико" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 04:58, 01.08.2022.
Ўқилди: 1322 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.