"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Нью-Йорк Рел Буллз" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
“Биз қийин рақиб билан курашган бўлсак-да, учрашувни энг яхши тарзда якунладик. Энг муҳими, Хави сўраган нарса майдонда кўриниб турарди. Биз бу ўйиндаги хатоларимизни инобатга олдик", - дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Marca.
Учрашувнинг 40-дақиқасида ҳужумчи Усмон Дембеле ҳисобни очди. Рафинья самарали узатмани амалга оширди. Учрашувдаги якуний нуқта 87-дақиқада Мемфис Депай томонидан белгиланди.