"Реал"нинг собиқ футболчиси Предраг Миятовичнинг фикрича, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Мадриднинг "Атлетико" клубига ўтмаслиги керак.
"Менимча, бу ўтиш кўп сабабларга кўра амалга ошмайди. Уни "Атлетико"да, "Реал"га қарши майдонда кўриш мен учун ғалати бўларди. Менимча, бу содир бўлиши мумкин эмас" - деб иқтибос келтиради derbyderbyderby.it сайти Миятовичнинг фикрларидан.
Криштиану Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача "Реал"да ўйнаган. Шундан сўнг, у Туриннинг "Ювентус" клубида уч йил ўтказди ва ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед"ни ҳимоя қилди.