Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Бошловчи билмайди, мухлис билади!

Баҳо:
+ | -

Британча шоуда футбол ўйинининг антиқа қоидаси ҳақида савол берилди

Энг қизиғи, жавоб беришда бошловчи адашди, иштирокчи мухлис эса футбол билимдони эканлигини кўрсатди. Қанақа қоида? Кўпчилик бу ҳақда эшитмаган бўлса керак...

Британия телевидениесида ажойиб шоу дастури бор - The Chase. Унда иштирокчилар турли-туман саволларга жойида жавоб топишга уриниб кўришади. Хуллас, шоунинг навбатдаги сонида футбол қоидаларига доир қизиқарли савол янгради - «Агар жарима зарбасидан кейин тўп уни амалга оширган жамоа дарвозасидан жой олса, нима бўлади?»

Энг қизиғи, шоу бошловчиси Бредли Уолш дарҳол тўғри жавобни билишига ишора қилди. Ахир у ўтган асрнинг 70-йиллари охирида «Брентфорд»да ўйнаган ва футбол қоидалари билан анча таниш. Иштирокчи эса жавоб беришда бироз иккиланди, шунда Уолш уни дадиллаштиришга ҳаракат қилди ва якунда ташаббусни ўз қўлига олди: «Жавобни билиш учун футбол кўриш ҳам шарт эмас. Жарима зарбасидан кейин тўпнинг тепувчи жамоа дарвозасига кириши - автогол. Тамом!»

Бироқ иштирокчи бошловчи гапини инобатга олмади ва якунда бундай ҳолатда ҳакам бурчак тўпини белгилаши кераклигини айтди. Уолш бироз аччиқланди ҳам, аммо тўғри жавоб шу эди. Ҳа, футбол қоидаларига кўра, агар жарима зарбасидан сўнг қандайдир мўъжиза туфайли тўп уни амалга оширган жамоа дарвозасидан жой олса, ҳакам бурчак тўпи белгилаши керак. Юзлари қизариб кетган Уолш анчагача бундай «нодир» қоида борлигига ишонолмади ҳатто: «Йўқ, бунга тоқат қилолмайман!» Тўғриси, кўпчилик тоқат қилолмаса керак.

Шоудан кейин ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу қоида муҳокамаси авж олди. Мана, айрим изоҳлар:

- Мухлислар, бу қоидани билармидинглар? Миям бузилган кўринади...

- Тушунмаяпман, нега шунчаки, автогол ҳисобланмайди?

- Бу ҳақда олдин ҳам эшитгандим, лекин классик троллинг сифатида қабул қилганман. Қаранг, ундай эмас экан...

- Агар жарима зарбасидан кейин тўп айланиб, уни тепган жамоа дарвозасига кирса, ҳакам дарҳол ўйинни тўхтатиши керак. Чунки бунақа бўлиши қиёмат келганини анг­латади ва мухлислар тезда уйларига, яқинлари олдига қайтишлари керак. Қисқаси, ақлга сиғмас ҳолат...

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:37, 01.08.2022.
Ўқилди: 2789 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.