Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Ҳаким Фузайлов: "Тўпни назорат қилиш – муваффақиятимиз омили"

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмига "Локомотив" жамоаси катта мураббийи Ҳаким Фузайлов ташриф буюрди. Унинг чеҳрасида жамоасининг ғалабасидан мамнунлик ҳолати кўриниб турарди.

- Гувоҳи бўлганингиздек, ўйин қийин бўлди. Бунга ҳаво ҳароратининг юқорилиги ҳам таъсир қилди. Қолаверса, жамоамизга тоғ бағрида ташкил этилган йиғиндан кейин бундай шароитда тўп суриш (иссиқ назарда тутилмоқда) осон бўлмади. Жамоамиз яхши йиғин ташкил қилди ва бу ўз самарасини беради, деган умиддаман.

- Бугун Тожиев кўп вазиятларни қўлдан чиқарди. Унинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Унда қулай имкониятлар юзага келаётганининг ўзи кичик ютуқ. Ана шу вазиятлардан фойдалана олмаётгани эса – бу бошқа масала. Демак, ундан бу борада кўпроқ ишлаш талаб этилади. 1-таймнинг ўзида Тожиев иккита гол уриши мумкин эди. Умуман, Зайниддин ёмон ҳаракат қилгани йўқ.

- Жамоангиз ниманинг ҳисобига ғалаба қозонди?
- Бундай шароитда тўпни кўпроқ назорат қилиб, рақибни тўпсиз қолдириш керак. Мен йигитлардан шундай ўйнашларини сўрадим ва улар тўпни назоратида ушлаган ҳолда ўйинни олиб боришди. Бу муваффақиятимизни таъминлади.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:47, 15.06.2012.
Ўқилди: 4905 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.