Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ЎзПФЛ раҳбари: "Бунёдкор" ақл билан иш тутиши керак"

Баҳо:
+ | -

Сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, Қозоннинг "Рубин" клуби "Бунёдкор" футболчиси Умарали Раҳмоналиевга қизиқиш билдирмоқда. Ушбу трансфер юзасида Диёр Имомхўжаев ўз фикрини билдирди.

"18 ёшли Умарали Раҳмоналиев учун Бунёдкор 1 миллион доллар сўраётгани ҳақида ёзишди.

Биздаги маълумотга кўра, Рубин футболчи учун 50 минг евро бермоқчи. Унга Леонид Слуцкийнинг ўзи қизиқиб қолган, бу муҳим жиҳат. Футболчининг шартномаси шу йил сўнгида якунига етишини инобатга олсак, у келаси мавсум Бунёдкорни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, савдони ақлга сиғадиган даражада олиб бориш тўғрироқ IMHO. Агарки унга Рубин бош мураббийининг ўзи қизиқиб қолган бўлса, Рубин савдони 100-150 минг еврогача ҳам кўтариши мумкин. Ўзбекистон клуби учун бу ёмон сумма эмас.

Чунки, трансфер нархидан ташқари Бунёдкор Рубиндан машғулот компенсацияси ҳам талаб қилади. Рубин Россия қуйи дивизионида экани ҳамда Раҳмоналиев Бунёдкор академиясида 2015 йилдан буён қайд этиб келинаётгани инобатга олинса, Бунёдкор шунинг ўзигаёқ таҳминан яна 130 минг доллар талаб қилишга ҳақли. Демак, бунинг ёнига трансфер суммаси ҳам қўшилса, 18 ёшли футболчи учун ёмон нарх чиқмайди. Қўшимчасига, Бунёдкор Рубин билан футболчининг эҳтимолий кейинги трансферидан маълум фоизини олиш бўйича ҳам келишув имзоласа бўлади.

Шу ўринда бир масалани эслаб ўтиш керак. 2018 йил Анжи Достон Ҳамдамовга ҳаридор бўлган ва 300 минг евро таклиф қилган. Бунёдкор эса ўшанда ҳам 1 миллион сўраган. Кейинроқ Анжи шундай йўл тутдики, Ҳамдамовни текинга олиб кетди. Чунки футболчининг Бунёдкор билан шартномасида агар Европадан таклиф тушса, клуб уни 300 минг еврога қўйиб юбориши шартлиги кўрсатиб ўтилганди. Бундай пайтда ФИФА футболчининг манфаатларидан келиб чиқиб иш кўради. Айтмоқчиманки, Бунёдкорга ўша вақтда 300 минг ҳам ёмон сумма эмасди. Аммо ақлсизлик сабаб клуб шундан ҳам қуруқ қолган." - деб пост қолдирди ЎзПФЛ раҳбари ўзининг телеграмдаги каналида.

Киритилди: 16:18, 02.08.2022.
Ўқилди: 2641 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8773]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3868]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3534]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2673]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2281]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1923]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1797]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1727]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1471]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1442]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.