Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Доменико Тедеско: «Асосийси, кучли иштиёқ бор»

Баҳо:
+ | -

Австриянинг хушманзара ва баҳаво шаҳри - Эннсталда йиғин олиб бораётган Бундеслига етакчиларидан бири «РБ Лейпциг» аввалги ҳафта «Ливерпуль» билан назорат ўйини ўтказиб, 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

«Қизил буқалар» бош мураббийи Доменико Тедеско шу «ўртоқлик»дан олдин ОАВ вакилларига маълум вақт ажратиб, йиғин таассуротлари билан ўртоқлашди ва кейинги режалар ҳақида маълумот берди.

- Жаноб Доменико, тайёргарлик қай даражада кет­япти?

- Барчасидан мамнунман. Йигитлар ўзгача шашт билан ишлаяптилар. Машғулотлар тартиби тиғиз. Йиғиннинг иккинчи ярмида оғирлик икки ҳисса ортади. Дейлик, назорат ўйинлари баъзи футболчиларни чарчатиб қўйиши мумкин. Умуман, Лейпцигга қайтгач ҳам, биринчи жиддий ўйин (30 июль куни Германия суперкубоги учун «Бавария»га қарши)гача тайёргарлик суръатини пасайтирмаймиз.

- Янги мавсум тақвим бўйича олдингиларидан фарқланади...

- Ҳа, чемпионатнинг биринчи ярмида узилиш юзага келиши - янгилик. Начора, қишда футболчилар жаҳон чемпионатига боришлари керак. Илк йиғинда буни ҳам инобатга олдик, албатта. Ўйлайманки, янгича синовларга тайёрмиз.

- Жамоа билан ишлашда қандай қийинчиликлар бор?

- Менга футболчилар билан бевосита шуғулланиш ёқади. Жамоа ичида соғлом рақобат шаклланган. Менимча, ҳар бир позицияга икки нафар футболчи - бу меъёр.

- Ортга қайтган ҳужумчи Алекс Сёрлот ҳақида нима дейсиз?

- Алекс жуда фаол. Ҳамиша майдонда борлигини кўрсатишга интилади, жамоада ҳурмати ҳам баланд - ажо­йиб йигит. Ҳозир ички потенциалидан максимал даражада фойдаланиш йўлида изланмоқда.

- Ўтган мавсумги ютуқларга Муҳаммад Симакан сезиларли ҳисса қўшди. Унда янада кучайиш салоҳияти қандай?

- Симакан мавсумнинг иккинчи ярмида ҳал қилувчи ролга ўтди. Дейлик, тўпни рақибдан олиб қўйиш учун позиция танлаш қобилияти кучли, айниқса, стандарт вазиятларда. У ўзининг устун томонини аллақачон амалда кўрсатишга тушди. Қисқаси, ажойиб салоҳиятга эга ёш иқтидор.

- Аввалги мавсум Германия кубогининг қўлга киритилгани ҳам «РБ Лейпциг»­га қўшимча куч бағишласа керак...

- Албатта. бундай соврин ҳар қандай жамоага ижобий таъсир кўрсатади. Ўйлайманки, кубок билан шаҳар бўйлаб сайр сурури ва мухлислар юзидаги қувонч йигитларимизни ғурурлантиргани янги мавсумда яққол сезилиши керак. Асосийси, ажойиб тарих яратаётганимизни биламиз, клубнинг мухлислар муносабати ўлароқ, тобора ўсиб бораётганини кўриш ёқимли. Янги мавсум чипталари, ҳаттоки, «Ливерпул»га қарши ўртоқлик ўйининики сотуви ҳам кучли иштиёқдан даракдир.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 02.08.2022.
Ўқилди: 955 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.