Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Самвел Бабаян: «Қолган барча учрашувлар мана шундай жанговар, кескин курашларга бой кечади»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 14-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “лочинлар” бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Самвел Вячеславович ўз сўзини одатдагидек, якунланган баҳс ҳақидаги фикрлар билан бошлади.

— Мазкур ўйиндан олдин таъкидлаганимдек, ушбу учрашув ҳеч кимни беэътибор қолдирмади. Охирги пайтларда “Насаф” - “Навбаҳор” учрашувлари жуда қизиқарли ва жанговар тарзда кечмоқда. Шунинг учун ҳам голларга бой, қизғин тарздаги ўйинлар бўляпти. Бугун ўзимиз учун муҳим бўлган ютуққа эришганимиздан жуда хурсандмиз. Бугунги ғалабани “Навбаҳор”га жон куйдираётган ҳамда қулай шароит, имкониятлар яратиб бераётган вилоят ҳокимига бағишлаймиз. Шавкат Шокиржанович нафақат “Навбаҳор” клубининг ривожига балки, Наманган футболининг ривожига катта куч сарфлаяпти.

Бевосита учрашувга келадиган бўлсак, биринчи даврада Намангандаги очилиш учрашувида ўйинни 55 фоизга назорат қилган бўлсак (бу вазиятда мен тўпни эмас, ўйинни назорат қилишни назарда тутяпман), бугунги учрашувда эса бошидан охиригача ўйинни тўлиқ назоратимиз остида ушлаб турдик. Ўйиндаги интрига эртароқ якунланиши керак эди. Лекин охиригача сақланиб турди. Шунга қарамай, рақибни ҳам эътироф этиб ўтмасам бўлмайди. “Насаф” жуда яхши ва сифатли жамоа.

Чемпионатнинг қолган қисмига келадиган бўлсак, бу ёғига бизни жуда қизиқарли баҳслар кутиб турибди. Яна 12 та ўйин бор. Фикримча, қолган барча учрашувлар мана шундай жанговар, кескин курашларга бой кечади. Ишқибозлар бу йил ажойиб чемпионатга гувоҳ бўлишяпти.

Шу ўринда биз ҳам мавсум аввалидаги мақсадларимиз томон интиламиз. “Навбаҳор”нинг олдинги мавқеи ва анъаналарини тиклаш, шу билан бирга клуб брендини жонлантиришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги кунда вазифаларимизнинг бир қисмини уддаладик. Бу “Навбаҳор” клубининг машҳурлиги. Маркетинг тадқиқотлари шуни кўрсатмоқдаки, “Навбаҳор” ҳозирги кунда энг кўп тилга олинадиган ва мухлислар ўртасида энг кўп қизиқишга сабаб бўлаётган клубдир. Стадионга ташриф бўйича ҳам, ойнаи жаҳон орқали ҳам айнан “Навбаҳор” юқоридаги кўрсаткичлар бўйича етакчи. Асосий вазифани бажардик. Турнир жадвалига келсак, биз яна биринчи ўринга қайтдик ва бу мухлисларимизга ёқяпти. Биз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан давом этамиз. Бугунги кунгача олдимизга қўйилган мақсадларнинг маълум қисмини бажариб бўлдик.

— Нима деб ўйлайсиз, “Насаф”га бугун нима етишмади?
— Нима десам экан? Мен рақибга баҳо бера олмайман. Чунки ўз жамоамни кузатдим. “Насаф” чемпионатда яхши ўйнаб келяпти, барқарор жамоа. Бундай барқарорликка эришиш эса биринчи навбатда кадрлар масаласига боғлиқ. Таркибдаги футболчилар жамоанинг ўзаги ҳисобланади. Бундан ташқари, мураббийга ўзини кўрсатиш учун узоқ йиллар мобайнида имконият беришди. Жамоанинг натижалари ҳам шунга мос.

"Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:27, 03.08.2022.
Ўқилди: 2380 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.