Кириш Регистрация

"Барселона" бразилиялик олти ёшли футболчи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби олти ёшли футболчи Артур Миани билан шартнома имзолаган.

Бразилиялик ёш футболчи Ла Масия ёшлар академиясининг май ойидаги кўриги мобайнида мураббийлар штабига ёқиб қолган ва у энди сентябрь ойида "Барселона"нинг ўсмирлар жамоасида ўйнай бошлайди.

"Фахрланиб кетаяпман. У илгари бирор марта кўрмаган болакайлар билан ўйнади. Жаҳоннинг энг кучли клубларидан бирининг фарзандимга ишқи тушиб қолганидан жуда хурсандман.

У ҳали олти ёшда, шу сабабли клубга бир ўзи бора олмайди. Мен ҳам бора олмасам керак. Шу боиси ўғлимга ойиси ҳамроҳ бўлади", – дея Мианининг отаси сўзларини келтирмоқда Globoesporte.

Манба: sports.ru
Киритилди: 13:00, 16.06.2012.
Ўқилди: 5264 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик