Жанлуижи Доннарумма Франциянинг "ПСЖ" клубидаги режалари ҳақида гапирди. Доннарумма ўтган йили Париж клубига ўтган эди.
"Мен "ПСЖ"ни аллақачон уйим деб биламан, бу ерда ўзимни қулай ҳис қиламан. "ПСЖ" - ажойиб клуб, уни таърифлаб бўлмайди. Бу ҳақиқий оила, мен бу ерда бахтлиман. Мен клуб тарихига кирмоқчиман, бу ерда узоқ йиллар ўйнамоқчиман.
Менга янги мураббийлар штаби ёқади. Галтье юқори прессингни яхши кўради, у аллақачон кўп ўзгаришлар олиб келади. Мен ҳам шунга ўхшаш тизим билан ўйнаганман, ҳаммаси жойида”, - деди италиялик дарвозабон.