Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Премьер-лиганинг топ клубларида ёзда қандай ўзгаришлар бўлди?

Баҳо:
+ | -

Бугун, 5 август куни АПЛлнинг янги мавсуми бошланади! Европанинг энг бой лигасида ўзига хос мос муҳим ўзгаришлар бўлди. Сиз янги мавсум олдидан буларни билиб олишингиз керак.


"Манчестер Сити": бир нечта юлдузларни сотди, аммо "Олтин тўп"нинг совриндорини харид қилди


Келинг, чемпиондан бошлайлик. “Сити” ёзда атиги иккита трансферни амалга оширганига қарамай, 100 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлади. Асосий харид, албатта, Эрлинг Холанд. Ҳужумчи ўз вақтида "Сити"да ўйнаган отаси изидан борди.

"Шаҳарликлар" бир нечта футболчилар билан шартномаларни янгилашга ҳам улгурди. Дарвозабон Скотт Карсон жамоада яна бир йил қолади, Рияд Маҳрез эса 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

Келди:

Эрлинг Холанд (21 ёш, ҳужумчи) – “Боруссия Дортмунд”, 60 миллион евро
Калвин Филлипс (26, ярим ҳимоячи) – “Лидс Юнайтед”, 48,75 миллион евро
Стефан Ортега (29 ёш, дарвозабон) – “Арминия”, эркин агент

Кетди:

Раҳим Стерлинг (27 ёш, ҳужумчи) – “Челси”, 56,2 миллион евро
Габриэль Жезус (25 ёш, ҳужумчи) – “Арсенал”, 52,2 миллион евро
Олександр Зинченко (25 ёш, ҳимоячи) – “Арсенал”, 35 миллион евро
Педро Порро (22, ҳимоячи) - Спортинг, 8,5 миллион евро
Фернандиньо (37 ёш, ярим ҳимоячи) – “Атлетико Паранаенсе”, эркин агент
Зак Стеффен (27, дарвозабон) – “Мидлсбро”, ижара

"Ливерпуль": Салоҳни сақлаб қолди ва Мане ўрнига кўп пул сарфлади

"Ливерпул"нинг ёзи асосий рақобатчисиникидан кам бўлмаган воқеаларга бой бўлди. Клуб Садио Манени "Бавария"га қўйиб юборди, шундан сўнг унинг ўрнига футболчи сотиб олди. Улар Дарвин Нуньес учун 75 миллион евро тўлашлари керак бўлди.

Кучли трансферга қарамай, "Ливерпул"нинг бу ёздаги асосий муваффақияти Салаҳнинг янги шартнома имзолаши бўлди. Улар узоқ вақт давомида мисрлик билан шартлар бўйича келиша олмадилар, аммо Мане сотилгандан сўнг, Салоҳ 2025 йилнинг ёзига қадар "Энфилд"да қоладиган бўлди. Шу билан бирга, “Ливерпуль” Жеймс Милнерни яна бир йил қолишга кўндиради ва Жо Гомес билан 2027-йилгача шартномани узайтирди.

Келди:

Дарвин Нуньес (23, ҳужумчи) – “Бенфика”, 75 миллион евро
Фабио Карвалю (19 ёш, ярим ҳимоячи) – “Фулхэм”, 5,9 миллион евро
Калвин Ремзи (18, ҳимоячи) – “Абердин”, 4,9 млн евро

Кетди:

Садио Мане (30 ёш, ҳужумчи) – “Бавария”, 32 миллион евро
Неко Уилямс (21, ҳимоячи) – “Ноттингем Форест”, 20 млн евро
Такуми Минамино (27 ёш, ҳужумчи) – “Монако”, 15 миллион евро
Марко Гружич (26 ёш, ярим ҳимоячи) - Порту, 9 миллион евро
Бен Девис (26, посбон) – “Рейнжерс”, 4,7 млн евро
Дивок Ориги (27 ёш, ҳужумчи) – “Милан” эркин агент
Лорис Кариус (29 ёш, дарвозабон) - шартнома муддати тугади

"Челси": асосий ҳимоячиларни текинга қўйиб юборди


Англиянинг энг кўп азоб чекаётган топ-клуби. Роман Абрамович "Челси"ни америкалик Тодд Боелига сотишга мажбур бўлди, кейин Лондонни Марина Грановская тарк этди. Натижалар ачинарли: дарҳол иккита асосий ҳимоячи бепул кетишди. Аммо "Челси" Раҳим Стерлинг ва Калиду Кулибалини сотиб олди. Тўғри, бу ҳали ҳам етарли эмас. Ҳатто Томас Тухел ҳам шундай деб ўйлаяпти.

"Челси" сардорини сақлаб қола олди. "Барселона" Сесар Аспиликуетани ўзига жалб қилди, аммо сардорни Англияда қолишга кўндиришди. Энди унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Келди:

Раҳим Стерлинг (27, ҳужумчи) – “Манчестер Сити”, 56,2 миллион евро
Калиду Кулибали (31, ҳимоячи) - "Наполи", 38 млн евро
Карни Чуквуэмека (18 ёш, ярим ҳимоячи) – “Астон Вилла”, 17,9 миллион евро
Габриэль Слонина (18, дарвозабон) – “Чикаго Файр”, 9,09 млн евро (ижарада қолди)

Кетди:

Ромелу Лукаку (29, ҳужумчи) – “Интер”, 8 миллион евро ижара
Антонио Рюдигер (29 ёш, ҳимоячи) - "Реал Мадрид", эркин агент
Андреас Кристенсен (26, ҳимоячи) - "Барселона", эркин агент
Даниэль Дринкуотер (32, ярим ҳимоячи) - шартнома муддати тугаган
Сауль Нигес (27, ярим ҳимоячи) - "Атлетико", ижара муддати тугади

"Тоттенхэм": 100 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлади

Премер-лигадаги топ-клублар орасида энг яхши мавсум оралиғини айнан лондонликлар ўтказган бўлиши мумкин. Антонио Конте бу ёздан нимани хоҳлашини олдиндан аниқ белгилаб олди. Натижада “Тоттенхэм” ярим ҳимоя марказидан ташқари барча позицияларини мустаҳкамлади ва янги мавсумга ишонч билан қадам ташламоқда.

Келди:

Ришарлисон (25 ёш, ҳужумчи) – “Эвертон”, 58 миллион евро
Ив Биссума (25 ёш, ярим ҳимоячи) – “Брайтон”, 29,2 миллион евро
Жед Спенс (21, ҳимоячи) – “Мидлсбро”, 14,7 млн евро
Иван Перишич (33 ёш, ярим ҳимоячи) – “Интер”, эркин агент
Фрейзер Форстер (34, дарвозабон) – “Саутгемптон”, эркин агент
Клеман Лангле (27, ҳимоячи) - "Барселона", ижара

Кетди:

Стивен Бергвайн (24, ҳужумчи) – “Аякс”, 31,25 млн евро
Кемерон Картер-Викерс (24, ҳимоячи) - "Селтик", 7 млн евро
Жо Родон (24, ҳимоячи) - Ренн, ижара

Арсенал: энг кўп пул сарфлади ва АПЛнинг иккита чемпиони сотиб олди

Микел Артета Жезус ва Зинченкони сотиб олмоқчи эди ва у шундай ҳам қилди. Қолган кучайишларни ҳисобга оладиган бўлсак, клуб бу рўйхатда энг кўп - 132 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлади. Ва шу билан бирга бош мураббийга керак бўлмаганларни жамоадан кетказди. Энди Чемпионлар лигасига йўл олиш қолади.

Келди:

Габриэль Жезус (25 ёш, ҳужумчи) – “Манчестер Сити”, 52,2 миллион евро
Олександр Зинченко (25 ёш, ҳимоячи) – “Манчестер Сити”, 35 миллион евро
Фабио Виейра (22 ёш, ярим ҳимоячи) – “Порту”, 35 миллион евро
Маркиньос (19 ёш, ҳужумчи) – “Сан-Паулу”, 3,5 миллион евро

Кетди:

Маттео Гендузи (23, ярим ҳимоячи) – “Марсель”, 11 миллион евро
Бернд Лено (30 ёш, дарвозабон) – “Фулхэм”, 3,6 миллион евро
Костас Мавропанос (24, ҳимоячи) – “Штутгарт”, 3,2 миллион евро
Александр Ляказетт (31 ёш, ҳужумчи) – “Лион”, эркин агент
Нуно Тавареш (22, ҳимоячи) – “Марсель”, ижара
Остон Трусти (23, ҳимоячи) – “Бирмингем”, ижара

“Манчестер Юнайтед”: жамоанинг ярмини тарқатиб юборди ва Эриксен билан шартнома имзолади

"Манчестер Юнайтед"даги асосий ўзгариш - янги бош мураббий. Эрик тен Хаг зудлик билан Нидерландиядан иккита футболчи олиб келди ва юракдаги муаммолардан сўнг ўйинга қайтган Кристиан Эриксен билан шартнома имзолади. Ва клуб бутун бир таркибга тенг футболчилар билан хайрлашди.

"Манчестер Юнайтед" мухлислари учун янги мавсум олдидан сўнгги интрига - бу Криштиану Роналдунинг тақдири. Португалиялик Европа Лигасида ўйнашни истамаяпти, аммо бошқа клубларнинг ҳеч бири уни катта маошли шартномасига қизиқмаяпти.

Келди:

Лисандро Мартинес (24, ҳимоячи) – “Аякс”, 57,37 миллион евро
Тирелл Маласиа (22, ҳимоячи) – “Фейеноорд”, 15 млн евро
Кристиан Эриксен (30, ярим ҳимоячи) – “Брентфорд”, эркин агент

Кетди:

Андреас Перейра (26, ярим ҳимоячи) – “Фулхэм”, 9,5 млн евро
Пол Погба (29 ёш, ярим ҳимоячи) - "Ювентус", эркин агент
Жесси Лингард (29, ярим ҳимоячи) – “Ноттингем Форест”, эркин агент
Неманя Матич (33 ёш, ярим ҳимоячи) – “Рома”, эркин агент
Алекс Теллес (29, ҳимоячи) – “Севиля”, ижара
Дин Хендерсон (25, дарвозабон) – “Ноттингем Форест”, ижара
Алваро Фернандес (19, ҳимоячи) – “Престон”, ижара
Эдинсон Кавани (35 ёш, ҳужумчи) - шартнома муддати тугаган
Хуан Мата (34, ярим ҳимоячи) - шартнома муддати тугаган.

Хўш сизнингча АПЛ топ-6 клублари ичида энг яхши трансфер мавсумини қайси жамоа ўтказди. Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Киритилди: 12:39, 05.08.2022.
Ўқилди: 4531 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.