Ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум "ПСЖ"дан "Рома"га ўтганидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
Римликлар голландиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш имконияти билан "ПСЖ"дан ижарага олишди.
“Рома” футболчиси бўлиш ажойиб. Мен маслаҳатлашганларнинг барчаси клуб ҳақида ижобий фикр билдиришди.
"Рома" ўз саъй-ҳаракатлари билан менинг келишимни қанчалик исташларини аниқ кўрсатди - бу ҳар доим менга ишонч бағишлайди.
Мухлислар ҳам мени ажойиб кутиб олишди”, дейди Вейналдум “Рома” расмий сайтига берган интервьюсида.
31 ёшли голландиялик футболчи ўтган мавсумда “ПСЖ” сафида 38 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.